Экспорт салоҳияти ошмоқда
Экспорт салоҳияти ошмоқда
Андижон вилояти Асака туманида «Ўзбекистон фермерлари – дунё эътирофида» мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, банк, солиқ ва божхона хизмати вакиллари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этди.
Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, фермер хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 29 декабрдаги «2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда 2016 йил 12 апрелдаги «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
– Ушбу ҳужжатлар ижроси доирасида фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, сотиш, экспорт қилиш, соҳага илғор тажрибаларни жорий этиш, оммалаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, – дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Жалолов. – Унга кўра, мева-сабзавот етиштириш ва экспорт ҳажмини янада ошириш, йилнинг барча мавсумида асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг узлуксизлиги ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2015 йили вилоятда 566,5 минг тонна сабзавот, 73 минг тонна картошка, 55,8 минг тонна полиз маҳсулотлари, 43,8 минг тонна узум, 305,1 минг тонна мева етиштирилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 12 корхона, 171 мева-сабзавотни сақлаш камералари ишга туширилди.
Иштирокчилар Асака туманидаги «Грин-Ярд» кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти мисолида илғор тажрибалар, интенсив боғлар, боғ қатор ораларида сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш борасидаги амалий ишлар билан танишди.
Мева-сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари етиштириш, харид қилиш, улардан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, қайта ишлаш корхоналарини замонавий юқори технологик ускуналар билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортига кўмаклашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
Бошка Янгиликлар
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш Дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 февралдаги ПҚ-2784 сонли қарори
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қийматни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22февралдаги ПҚ-2795 сонли қарори
- «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирини шакллантиришни ривожлантириш” лойиҳаси
- «Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури» лойиҳаси
- «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тарақққиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирининг шакллантиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2мартдаги ПҚ-2813 сонли қарори