Асосий меню

Агентлик ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1998 йил 19 августдаги 356-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш Агентлиги ташкил этилган.

Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш» лойиҳаси (лойиҳа номи эски таҳрирда) бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва самарали амалга ошириш;
  • Лойиҳа доирасида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро молия ташкилотларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларида иштирок этаётган Халқаро ва чет эл молия ташкилотлари билан ўзаро алоқани таъминлаш;
  • Инвестиция лойиҳалари шартларига мувофиқ қишлоқ жойларда ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш, шунингдек қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси комплексини яхшилашга ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилишини мувофиқлаштириш;
  • Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида халқаро молия ташкилотлари фаолитини мувофиқлаштириш ва янги лойиҳа дастурларини ишлаб чиқиш.