Агентлик ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1998 йил 19 августдаги 356-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш Агентлиги ташкил этилган.
Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
- Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш» лойиҳаси (лойиҳа номи эски таҳрирда) бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва самарали амалга ошириш;
- Лойиҳа доирасида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро молия ташкилотларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларида иштирок этаётган Халқаро ва чет эл молия ташкилотлари билан ўзаро алоқани таъминлаш;
- Инвестиция лойиҳалари шартларига мувофиқ қишлоқ жойларда ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш, шунингдек қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси комплексини яхшилашга ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилишини мувофиқлаштириш;
- Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида халқаро молия ташкилотлари фаолитини мувофиқлаштириш ва янги лойиҳа дастурларини ишлаб чиқиш.