«Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси

«Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси
Асос: ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 февралдаги «Халқаро
қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик
соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2795-сонли қарори.
Лойиҳа Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида амалга оширилади.
Имтиёзли кредит маблағлари қуйидаги йўналишларга ажратилади:
- Наслли қорамол сотиб олиш;
- Сутни соғиб олиш ускунаси харид қилиш;
- Сут махсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш техника ва технологиялар харид қилиш;
- Сут ва сут махсулотларини ташишга мўлжалланган махсус техникалар сотиб олиш;
- Озуқа ва ем-хашак ишлаб чиқарувчи, йиғиб олувчи ва қайта ишловчи техника ва ускуналар сотиб олиш;
- Хусусий ветеринария хизматларини ташкил этиш учун ветеринария жиҳозлари ва дори-дармонларини сотиб олиш.
ЛОЙИҲА ҲУДУДЛАРИ
Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидаги барча туманлар.
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ
Имтиёзли кредит маблағлари қуйидаги тижорат банклари орқали берилиши
режалаштирилган:
- Қишлоқ қурилиш банк
- Микрокредитбанк
- Халқ банк
Лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар:
- 5 йил муддатгача берилади, шундан 1 йили имтиёзли давр ҳисобланади.
- Кредит маблағлари АҚШ долларида берилади.
- Фоиз ставкаси – 5,5 фоиз
- Бир мижоз учун максимал кредит миқдори 250 минг АҚШ долларигача.
- Мижознинг лойиҳадаги улуши энг камида 20 фоиз эквивалентида бўлиши керак.
Қўшимча имтиёзлар:
- Имтиёзли кредит ҳисобидан импорт қилинадиган барча товар, хизмат, техника ва технологиялар, жиҳоз ва ускуналар солиқ тўловларидан, яъни қўшимча қиймат солиғи, божхона ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилади.
- Молия вазирлиги, Марказий банк ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган кредит бериш «Қўлланма»сининг 34 бандига мувофиқ, ҳар бир лойиҳа ташабускорига суб-кредит маблағлари АҚШ долларида берилиб, АҚШ долларида ёки миллий валюта (сўм)да қайтарилиши белгиланган.
Кредит маблағларини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тижорат банкларига тақдим этилади:
- Кредит олиш тўғрисида ариза;
- Корхона таъсис ҳужжатлари ва гувоҳномаси (нусхаси);
- Охирги йил учун корхонанинг бухгалтерия баланси (нусхаси);
- Товар, хизматлар, техника ва технологиялар етказиб берувчилардан олинган камида 3 та тижорат таклифи;
- Товар, хизматлар, техника ва технологияларни харид қилиш бўйича имзоланган контракт (нусхаси);
- Лойиҳанинг экологик экспертиза хулосаси (Ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш бошқармалари) (нусхаси);
- Лойиҳанинг бизнес-режаси;
- Гаров таъминоти бўйича тегишли ҳужжатлар (кредит суммасининг 125%дан кам бўлмаган ҳолда);
Имтиёзли кредит олиш тартиби:
- Қишлоқ хўжалиги корхонаси, фермер хўжалиги ёки тадбиркор тижорат банкларининг ҳудудий филиалига кредит олиш учун тегишли ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
- Тижорат банкининг ҳудудий филиали (туман ёки вилоят) топширилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқиб, уларни Кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун банкнинг Бош офисига юборади.
- Бош банк Кредит қўмитасининг ижобий хулосасидан сўнг, лойиҳани молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш Агентлигига тегишли ҳужжатлар тўпламини киритади.
- Агентлик тижорат банклари томонидан киритилган ҳужжатлар тўпламини Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси талабларига мувофиқлигини ўрганиб, Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасига келишиш учун киритади.
- Кредит ҳужжатлари тўплами бўйича Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг ижобий қарори олингандан сўнг Агентлик тижорат банкининг махсус ҳисоб рақамига лойиҳани молиялаштириш учун талаб этилган суммани ўтказиб беради.
Бошка Янгиликлар
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш Дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 февралдаги ПҚ-2784 сонли қарори
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қийматни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22февралдаги ПҚ-2795 сонли қарори
- «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирини шакллантиришни ривожлантириш” лойиҳаси
- «Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури» лойиҳаси
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тарақққиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирининг шакллантиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2мартдаги ПҚ-2813 сонли қарори
- Мева ва сабзавотчиликни ривожлантириш истиқболлари