Асосий меню

Тежамкор замонавий технологиялар

Бу борада Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ҳам экологик тоза ва самарали биологик усулдан кенг фойдаланилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, зараркунандаларга қарши қўлланиладиган энтомофаг – трихограмма, олтинкўз ва бракон каби биомаҳсулотлар 25-30 даража иссиқ хонада етиштирилади. Бундай иссиқликни юзага келтириш учун анчагина ёқилғи, меҳнат ва вақт сарфланади. Соҳада йўлга қўйилаётган замонавий технологиялар – қуёш батареяси ёрдамида иситилаётган биолабораториялар сарф-харажатларни тежаш имконини бермоқда.

– Лойиҳа қиймати 230 миллион сўм бўлган қуёш батареялари биолабораторияларни истишда ҳар томонлама қулай, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази директори О.Давлетов. – Энди энтомофагларни зарур иссиқлик билан таъминлаш жараёни компьютер ёрдамида бошқарилади. Энг муҳими, мавжуд 65 биолабораториянинг 15 тасида ана шу тежамли усулдан фойдаланилмоқда. Биомаҳсулотни керакли муддатгача сифатли сақлаш учун фойдаланилаётган музлатгичлар ҳам қуёш батареяси ёрдамида ишлатилаётир.

Манба: uza.uz