Илғор фермерлар қўллаб-қувватланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Адлия ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар,
инвестициялар ва савдо вазирликлари, Солиқ, «Ергеодезкадастр», Божхона
давлат қўмиталари вакиллари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок
этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини тубдан
ислоҳ қилиш жараёнида фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиришга алоҳида
эътибор қаратилаётгани, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва
рағбатлантириш мақсадида қатор имтиёз ва қулайликлар яратилаётгани
таъкидланди.
Фермер хўжаликларини кўп тармоқлига айлантиришнинг афзалликлари, пахта ҳосилдорлигини 40 центнердан ошириб бажарган фермерларга тегишли қонунларга биноан бериладиган имтиёзлар хусусида сўз юритилди.
Масалан, юз гектар пахта майдонининг ҳар гектаридан 40 центнердан ошириб ҳосил олган фермер давлатимиз томонидан берилган имтиёзга кўра, нафақат навбатсиз машина олиш ҳуқуқига, балки даласининг 5 фоиз қисмида қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имкониятига ҳам эга бўлади. Бу фермер ва унинг хўжалиги аъзолари манфаатдорлигини ошириб, фаолият турини кенгайтириш, қўшимча маҳсулот етиштириш ва уни экспорт қилишни рағбатлантиради.
Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 8 минг 100 фермер хўжалиги фаолият юритмоқда. Улардан 3 минг 728 таси кўп тармоқлига айлантирилган. Уларнинг 2 минг 983 таси қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйган. 684 фермер хўжалиги қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётган бўлса, олтмиш биттаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан ҳам шуғулланаётир.
Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Манба: www.uza.uz

Бошка Янгиликлар
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш Дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 февралдаги ПҚ-2784 сонли қарори
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қийматни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22февралдаги ПҚ-2795 сонли қарори
- «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирини шакллантиришни ривожлантириш” лойиҳаси
- «Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури» лойиҳаси
- «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тарақққиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирининг шакллантиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2мартдаги ПҚ-2813 сонли қарори