Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги
корхоналарини таркибий қайта тузиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 1998 йил 19 августдаги 356-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта
тузиш Агентлиги ташкил этилган.
Агентликнинг
асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
- Жаҳон
банки иштирокидаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини
таркибий қайта тузиш» лойиҳаси (лойиҳа номи эски таҳрирда) бўйича
чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва самарали амалга ошириш;
- Лойиҳа
доирасида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро молия ташкилотларининг
фаолиятларини мувофиқлаштириш;
- Қишлоқ
хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларида иштирок этаётган
Халқаро ва чет эл молия ташкилотлари билан ўзаро алоқани таъминлаш;
- Инвестиция
лойиҳалари шартларига мувофиқ қишлоқ жойларда ўрта ва кичик бизнесни
ривожлантириш, шунингдек қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси комплексини яхшилашга
ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилишини мувофиқлаштириш;
- Ўзбекистон
Республикаси қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш мақсадида халқаро молия ташкилотлари фаолитини мувофиқлаштириш ва
янги лойиҳа дастурларини ишлаб чиқиш.