Асосий меню

Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида қайси йўналишларга ва қандай шартлар асосида имтиёзли кредит олиш мумкин?

«Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг асосий мақсади Сурхондарё вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи ҳамда мева ва сабзавотчилик тармоғидаги қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни ва хизмат кўрсатувчиларни, аввалло мевачилик (уруғ, данак, ёнғоқсимон ва субтропик, шунингдек цитрусчилик қўшилган ҳолда) тармоқларининг моддий-техник базасини ва рентабеллик даражасини оширишдан иборат.

Сурхондарё вилоятидаги мева-сабзавотчиликка алоқадор қишлоқ хўжалиги корхоналарига қуйидаги мақсадлар учун кредит маблағларини йўналтириш кўзда тутилган:

  • Томорқа ва боғларни ҳосилдорлиги юқори навли интенсив кўчатлар билан янгилаш;
  • Янги технологиялар асосида уларни парваришлаш;
  • Ҳосил йиғиб олингандан кейинги хизматларни кўрсатиш: мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва махсус автотранспортда ички ва ташқи бозорларга етказиш;
  • Мева ва сабзавотчиликка алоқадор бошқа тадбирлар, яъни иссиқхоналар ва кўчатхоналар барпо этиш кабилар.

Имтиёзли кредитни Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – сўм ёки АҚШ долларида олиш мумкин. Бунда кредитнинг бир мижоз учун миқдори:

· Қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш йўналишида кредитлаш, бунда юридик мақомга эга бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари учун кредит миқдори 600,0 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда;

· Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи ер майдони 6 гектардан кам ва 2 гектардан ортиқ бўлган фермерлар ва бозор хизматларини кўрсатувчилар (ҳосилни сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва тарқатиш) билан боғлиқ кичик ташкилотларга 100,0 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорида;

· майдони 2 гектардан ошмаган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи дехқон хўжаликларига 20,0 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кредит маблағлари ажратилади.

Кредит муддати 6 йилгача бўлиб (имтиёзли давр 2 йил), фоиз устамаси АҚШ доллари ҳисобидаги кредитлар учун 4,5 фоизгача, ўзбек сўми ҳисобидаги кредитлар учун 9 фоизгача этиб белгиланган. Бундан ташқари, мижознинг кредит олишдаги ҳиссаси кредит умумий қийматининг 20 фоиздан кам бўлмаслиги зарур.

АҚШ долларида олинган кредитлар ўзбек сўмида Марказий банкнинг расмий курсига мувофиқ қайтарилади.