Асосий меню

«Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури» лойиҳаси

«Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури» лойиҳаси

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш Дастури»  лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2784-сонли қарори.
Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида амалга оширилади.

 

Имтиёзли кредит маблағлари қуйидаги йўналишларга ажратилади:

  1. Интенсив боғлар яратиш;
  2. Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совуқхоналар ва музлаткичлар қуриш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш технологияларини ҳарид қилиш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликларини айланма маблағлари билан таъминлаш;
  3. Сабзавот маҳсулотлари етиштириш учун  замонавий иссиқхоналар ташкил этиш учун;
  4. Чорвачилик соҳасини ривожлантириш учун;
  5. Паррандачилик соҳасини ривожлантриш учун;
  6. Асаларичилик соҳасини ривожлантириш ва бошқалар.

 

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


Имтиёзли кредит маблағлари қуйидаги тижорат банклари орқали берилади:

  • Халқ банки
  • Ўзсаноатқурилиш банк
  • Ипотека банк

 Лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар:

  • 7 йил муддатгача берилади, шундан 3 йилгача имтиёзли давр ҳисобланади.
  • Кредит маблағлари АҚШ долларида берилади.
  • Фоиз ставкаси – 5,5 фоиз
  • Бир мижоз учун максимал кредит миқдори 500 минг. АҚШ долларигача.
  • Мижознинг лойиҳадаги улуши энг камида 20 фоиз эквивалентида бўлиши керак.

 Айланма маблағлар учун кредитлар:

  • 24 ой муддатгача берилади, шундан 6 ойгача имтиёзли давр ҳисобланади.
  • Кредит маблағлари АҚШ долларида берилади.
  • Фоиз ставкаси – 5,5 фоиз
  • Бир мижоз учун максимал кредит миқдори 50 минг АҚШ долларигача.
  • Мижознинг лойиҳадаги улуши энг камида 20 фоиз эквивалентида бўлиши керак.

 Қўшимча имтиёзлар:

  • Имтиёзли кредит ҳисобидан импорт қилинадиган барча товар, хизмат, техника ва технологиялар, жиҳоз ва ускуналар солиқ тўловларидан, яъни қўшимча қиймат солиғи, божхона ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилади.
  • Молия вазирлиги, Марказий банк ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2017 йил 15 мартда тасдиқланган кредит бериш «Қўлланма»сининг 36 бандига мувофиқ, ҳар бир лойиҳа ташабускорига суб-кредит маблағлари АҚШ долларида берилиб, АҚШ долларида ёки миллий валюта (сўм)да қайтарилиши белгиланган. 

 Кредит маблағларини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тижорат банкларига тақдим этилади:

  1. Кредит олиш тўғрисида ариза;
  2. Корхона таъсис ҳужжатлари ва гувоҳномаси (нусхаси);
  3. Охирги йил учун корхонанинг бухгалтерия баланси (нусхаси);
  4. Товар, хизматлар, техника ва технологиялар етказиб берувчилардан олинган камида 3 та тижорат таклифи;
  5. Товар, хизматлар, техника ва технологияларни харид қилиш бўйича имзоланган контракт (нусхаси);
  6. Лойиҳанинг экологик экспертиза хулосаси (Ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш бошқармалари) (нусхаси);
  7. Лойиҳанинг бизнес-режаси;
  8. Гаров таъминоти бўйича тегишли ҳужжатлар (кредит суммасининг 125%дан кам бўлмаган ҳолда);

 Имтиёзли кредит олиш тартиби:

  1. Қишлоқ хўжалиги корхонаси, фермер хўжалиги ёки тадбиркор тижорат банкларининг ҳудудий филиалига кредит олиш учун тегишли ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
  2. Тижорат банкининг ҳудудий филиали (туман ёки вилоят) топширилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқиб, уларни Кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун банкнинг Бош офисига юборади.
  3. Бош банк Кредит қўмитасининг ижобий хулосасидан сўнг, лойиҳани молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш Агентлигига тегишли ҳужжатлар тўпламини киритади.
  4. Агентлик тижорат банклари томонидан киритилган ҳужжатлар тўпламини Жаҳон банки талабларига мувофиқлигини ўрганиб, Жаҳон банкига келишиш учун киритади.
  5. Кредит ҳужжатлари тўплами бўйича Жаҳон банкининг ижобий қарори олингандан сўнг Агентлик тижорат банкининг махсус ҳисоб рақамига лойиҳани молиялаштириш учун талаб этилган суммани ўтказиб беради.


Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги  «Орол денгизи минтақасида иқлим ўзгаришга мослашиш ва оқибатларини юмшатиш дастури» лойиҳасининг кредит маблағларидан фойдаланиш тартиби


Қайта молиялаштириш битими Ипотека банк (Адаптация)


Қайта молиялаштириш битими Узспромстройбанк (Адаптация)


Қайта молиялаштириш битими Халк Банк (Адаптация)