Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1998 йил 19 августдаги 356-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш Агентлиги ташкил этилган.

Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлигига инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш, Халқаро молия ташкилотлари қоидаларига мувофиқ ажратилган маблағларни ўзлаштириш ва мақсадли ишлатилишини, шунингдек лойиҳани амалга оширишга доир зарур ҳужжатларни ўз муддатида ишлаб чиқиш ва тегишли идораларга киритиш мажбурияти юклатилган.