Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан 2015 йилнинг 10 декабрдан 23 декабргача ва 2016 йилнинг
5 январдан 18 январгача Сурхондарё вилоятининг Денов, Сариосиё, Олтинсой, Қумқўрғон, Қизириқ, Шеробод ва Узун туманларидаги фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари учун қуйидаги мавзуларига бағишланган 2 босқичли ўқув семинарлар ўтказилди:
1. Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш: пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғларни ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда юқори талабга эга бўлган, юқори ҳосилдор мевали боғлар ва узум навларини яратиш;
2. Сурхондарё вилояти тупроқ-иқлим шароитига мослашган, юқори ҳосилдор сабзавот ва полиз уруғлари навларини саралаб олиш ва ўз вақтида агротехник тадбирларни амалга ошириш;
3. Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш шартлари ва усуллари, янги узилган ва қайта ишланган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорлари маркетинги.
Ушбу семинарлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 январдаги ПҚ-2113-сонли қарорига асосан амалга оширилаётган Халқаро қишлоқ хўжалигини таррақиёти жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси томонидан амалага оширилмоқда.
Ўқув семинарларини ўтказиш дастурига мувофиқ барча семинар иштирокчиларига тарқатма материаллар ҳамда ўқув қўлланмалар тарқатилди.
Қуйидаги ўқув семинарларининг тақдимот ва тарқатма материаллари билан танишишингиз мумкин: