Асосий меню

Хоразм қовунлари – экспортга

Хоразм қовунлари азалдан довруғ қозонган. Мамлакатимизда яратилган шароит ва имкониятлардан фойдаланган соҳибкорлар қовунни ташқи бозорга чиқаришда ҳам салмоқли ютуқларга эришмоқда. 

Йигирма нафар ишчининг бандлиги таъминган Урганч туманидаги "Хоразм қовунлари" масъулияти чекланган жамиятида қовуннинг бир неча нави етиштирилиб, маҳсулотни Жанубий Корея давлатига экспорт қилиш йўлга қўйилган. 

– Замонавий музлатиш жиҳозлари қовуннинг кўриниши ва мазасига зарар етказмаган ҳолда узоқ муддат сақлаш имкониятини беради, - дейди жамиятнинг ижрочи директори С.Хўжаев. – Ўзига хос усулда қадоқланган маҳсулотларимиз хорижлик харидорларга манзур бўлаётганидан хурсандмиз.