Техникалар мавсумга тайёр
«Ўзагромашсервис» уюшмасига қарашли корхона ва ташкилотларда фермер
хўжаликлари билан ҳамкорликда баҳорги дала ишларига мўлжалланган қишлоқ
хўжалик техникалари сифатли таъмирланди. Техникаларни мавсумга тайёрлаш
учун 22,4 миллиард сўмлик эҳтиёт қисмлар етказиб берилди.
Уюшманинг таъмирлаш, сервис хизматининг замонавий усул ва турларини жорий этиш бўлимидан олинган маълумотларга кўра, шу кунга қадар вилоят ва туманлардаги устахоналарда мавсумда қатнашадиган қарийб 96 минг тишли борона, 27 мингга яқин чопиқ трактори, 11 минг 200 га яқин чигит экиш сеялкаси, 23 мингдан зиёд культиватор, 2 минг 500 дан ортиқ пушта оладиган техникалар махсус комиссиялар томонидан қабул қилиниб, сертификатлар берилди.
Айни вақтда уюшма тизимидаги туман машина-трактор паркларида фермерларга қарашли техникани марказлашган ҳолда таъмирдан чиқариш йўлга қўйилгани ўз самарасини бермоқда. Мавсумда техникаларнинг бетўхтов ишлашини таъминлашни ташкил этиш мақсадида жойларда 5,7 миллиард сўмлик моддий-техника ресурлари захираси яратилди.
«Ўзагромашсервис» уюшмасидан маълум қилишларича, юртимизда ишлаб чиқарилаётган техника ва агрегатлар, чизел, тишли бороналар тўғридан-тўғри ер эгаларига ва машина трактор паркларига етказиб берилмоқда. «ЎзКейсТрактор» қўшма корхонасининг «ТL-100», «ТS-6070» русумли, «ЎзКлаасАгро» корхонасида йиғилаётган «AXOS-340», «ARION-630С» русумли ҳайдов тракторлари банк кредитлари ва «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик компанияси томонидан лизинг асосида берилмоқда.
Туманлардаги машина-трактор парклари қошида ташкил этилган ўқув-амалиёт синфлари қишлоқ хўжалик техникасини таъмирлаш ишларини такомиллаштириш ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун ўқув ва амалиёт жараёнининг узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилаётир. Соҳанинг малакали кадрлар билан мустаҳкамланиши фермерлар юмушини енгиллаштириш ва барча агротехника ишларини ўз вақтида ҳамда сифатли ўтказишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Манба: uza.uz

Бошка Янгиликлар
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш Дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 февралдаги ПҚ-2784 сонли қарори
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қийматни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22февралдаги ПҚ-2795 сонли қарори
- «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирини шакллантиришни ривожлантириш” лойиҳаси
- «Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури» лойиҳаси
- «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тарақққиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирининг шакллантиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2мартдаги ПҚ-2813 сонли қарори