«Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирини шакллантиришни ривожлантириш» лойиҳаси


Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 мартдаги «Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирини шакллантиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2813-сонли қарори.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида амалга оширилади.

 

Имтиёзли кредит маблағлари қуйидаги йўналишларга ажратилади:

  • Интенсив боғлар, сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш учун ҳосилдорлиги юқори бўлган интенсив кўчатлар ва уруғлар сотиб олиш;
  • Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш, интенсив боғлар учун талаб қилинадиган аксессуарлар ва ускуналар харид қилиш (шпалер, сим, сетка ва бошқалар);
  • Эски токзорларни янгилаш ва янги токзорлар барпо этиш;
  • Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совуқхоналар ва музлаткичлар, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш технологиялари;
  • Мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш учун техника ва технологиялар харид қилиш;
  • Сабзавот маҳсулотлари етиштириш учун иссиқхоналар ва  боғлар ташкил этиш, кўчатхоналар барпо этиш ва бошқалар.

 

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


Имтиёзли кредит маблағлари қуйидаги тижорат банклари орқали берилади:

  • Миллий банк
  • Асака банк
  • Турон банк
  • Ўзсаноатқурилиш банк
  • Ипотека банк
  • Ипак йўли банк
  • Ҳамкор банк
  • Давр банк

Лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар:

  • 10 йил муддатгача берилади, имтиёзли давр муддати лойиҳа мақсадидан келиб чиқиб белгиланади.
  • Кредит маблағлари АҚШ долларида берилади.
  • Фоиз ставкаси – 5,5 фоиз
  • Бир мижоз учун максимал кредит миқдори 5 млн. АҚШ долларигача.
  • Мижознинг лойиҳадаги улуши энг камида 25 фоиз эквивалентида бўлиши керак.

Қўшимча имтиёзлар:

  • Имтиёзли кредит ҳисобидан импорт қилинадиган барча товар, хизмат, техника ва технологиялар, жиҳоз ва ускуналар солиқ тўловларидан, яъни қўшимча қиймат солиғи, божхона ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилади.
  • Молия вазирлиги, Марказий банк ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2017 йил 31 мартда тасдиқланган кредит бериш «Қўлланма»сининг 28 бандига мувофиқ, ҳар бир лойиҳа ташабускорига суб-кредит маблағлари АҚШ долларида берилиб, АҚШ долларида ёки миллий валюта (сўм)да қайтарилиши белгиланган. Агар лойиҳа ташабусскори маҳсулотини экспорт қилиш имкониятига эга бўлмаса, олган кредитини миллий валютада (сўм)да Марказий банкнинг курсига мувофиқ қайтаради.

Кредит маблағларини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тижорат банкларига тақдим этилади

  • Кредит олиш тўғрисида ариза;
  • Корхона таъсис ҳужжатлари ва гувоҳномаси (нусхаси);
  • Охирги йил учун корхонанинг бухгалтерия баланси (нусхаси);
  • Товар, хизматлар, техника ва технологиялар етказиб берувчилардан олинган камида 3 та тижорат таклифи;
  • Товар, хизматлар, техника ва технологияларни харид қилиш бўйича имзоланган контракт (нусхаси);
  • Лойиҳанинг экологик экспертиза хулосаси (Ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш бошқармалари) (нусхаси);
  • Лойиҳанинг бизнес-режаси;
  • Гаров таъминоти бўйича тегишли ҳужжатлар (кредит суммасининг 125%дан кам бўлмаган ҳолда);

Имтиёзли кредит олиш тартиби:

  1. Қишлоқ хўжалиги корхонаси, фермер хўжалиги ёки тадбиркор тижорат банкларининг ҳудудий филиалига кредит олиш учун тегишли ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
  2. Тижорат банкининг ҳудудий филиали (туман ёки вилоят) топширилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқиб, уларни Кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун банкнинг Бош офисига юборади.
  3. Бош банк Кредит қўмитасининг ижобий хулосасидан сўнг, лойиҳани келишиш учун Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш Агентлигига тегишли ҳужжатлар тўпламини киритади (хар бир банкнинг биринчи 3 та лойиҳаси).
  4. Агентлик тижорат банклари томонидан киритилган ҳужжатлар тўпламини Осиё тараққиёт банки талабларига мувофиқлигини ўрганиб, Осиё тараққиёт банкига келишиш учун киритади.
  5. Кредит ҳужжатлари тўплами бўйича Осиё тараққиёт банкининг ижобий қарори олингандан сўнг тижорат банки лойиҳани молиялаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тарақққиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирининг шакллантиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2март куни ПҚ-2813 сонли қарори

 

Осиё тарақиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжирини шакллантиришни ривожлантириш» лойиҳасининг кредит маблағларидан фойдаланиш тартиби


Қайта молиялаштириш битими (Асака банк)


Қайта молиялаштириш битими (Давр банк)


Қайта молиялаштириш битими (Ипак йўли банк)


Қайта молиялаштириш битими (Ипотека банк)


Қайта молиялаштириш битими (Миллий банк)


Қайта молиялаштириш битими (Турон банк)


Қайта молиялаштириш битими (Ўзсаноатқурилишбанк)


Қайта молиялаштириш битими (Ҳамкорбанк)